Bosh sahifa E'lonlar Ҳурматли солиқ тўловчилар !

Ҳурматли солиқ тўловчилар !

0

Ўзбекистон  Республикаси  солиқ қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлашлари белгиланган.

Шунингдек, мол-мулкини ижарага беришдан даромадлар оладиган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тақдим этилган дастлабки декларация асосида ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўлашлари лозим.

Солиқ қонунчилигига амал қилган ҳолда декларация маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўз вақтида тўлашни унутманг!

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси