Bosh sahifa Yangiliklar Қуръон мусобақасининг Навоий вилоят босқичи бошланди

Қуръон мусобақасининг Навоий вилоят босқичи бошланди

0

Бугун, 4 март куни Навоий шаҳридаги “Ҳазрат Алишер Навоий” масжидида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси”нинг вилоят босқичи бошланди.

Ҳифз (Қуръонни нечоғлик ёд олган) ва тиловат (сура ва оятларни ўқишда овознинг майинлиги) йўналишларида ўтказилаётган танловда, қуйи босқичларда ғолиб бўлган 17 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Йўналишлар кесими ва ёш тоифаларига кўра биринчи ўринга эга бўлганлар навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Навоийда ўтказилган мусобақанинг илк босқичида 63 нафар эркак ҳамда 44 нафар аёл иштирок этган эди.

Сайтимизни кузатиб боринг, мусобақа якунлари ҳақида тез орада хабар берамиз.