Bosh sahifa Jamiyat Урушнинг биз билмаган қаҳрамонлари

Урушнинг биз билмаган қаҳрамонлари

0

Беков Саид Пирович 1910 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Варгонза қишлоғида таваллуд топган. 1939-1940 йилларда Совет-фин уруши, 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
С.Беков уруш давомида бир қатор шаҳарларни немист-фашистларидан озод этишда иштирок этган. Украина, Молдова Республикалари, Ворошиловоград ва Донецк шаҳарларини озод этишдаги жангларда иштирок этган.
Саид Беков урушдан сўнг бир қатор медаллар ва орденлар билан мукофотланган.
“1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 25 йиллиги”;
“1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 40 йиллиги”;
“1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги”;
“1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 60 йиллиги” медали билан тақдирланган.
СССР Олий Совети Президиумининг 1988 йил 23 февралдаги Фармонига мувофиқ “СССР Қуролли кучларининг 70 йиллиги” медали билан тақдирланган.
Немис- фашист босқинчилари билан курашда кўрсатган баҳодирлиги, матонати ва жасорати учун “ I даражали “ Ватан уруши” ордени билан тақдирланган.
Украина Президентининг 1994 йил 10 мартдаги Фармонига мувофиқ “Украина озод этилганлигининг 50 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 6 майдаги Фармонига биноан “ЖАСОРАТ” медали билан мукофотланган.
Беков Саид Пирович 2009 йил 28 февралда 99 ёшида Навоий шаҳрида ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу ҳужжат Навоий вилояти давлат архивида С.Бековнинг шахсий келиб чиқиш фондида сақланмоқда. Фонд Ш-727, Р-1.
Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.