Bosh sahifa Tahlil Қўшимча давлат хизматлари жорий этилмоқда

Қўшимча давлат хизматлари жорий этилмоқда

0
фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантиришда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш билан юртимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга эришилмоқда.

Энди Президентимизнинг жорий йилнинг 15 февралда эълон қилинган “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори билан бизнес юритишда ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш ва давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада ривожлантирилади.

Унга асосан, 2019 йил 1 июндан жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида фуқаролар доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан ҳамда юридик шахслар жойлашган еридан қатъий назар, давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли. Эътиборлиси, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат бўлганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар билан, бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат қилинганда эса тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида амалга оширилади.

Ҳужжатга мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларининг 2019 йил 1 апрелдан бекор қилинадиган айрим турлари рўйхати, Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи нормалари мавжуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаган ҳолда қайта кўриб чиқиш жадвали тасдиқланди. Шунингдек, давлат хизматларини оптималлаштириш, хизматлар кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотларнинг электрон базаларини шакллантириш ҳамда идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилиш бўйича тадбирлар режаси ҳам амалиётга тадбиқ этилиши белгиланди.

Аҳамиятлиси, 2019 йил 1 августдан давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги бўйича гувоҳнома талаб қилинмайди.

2019 йил 1 июлга қадар давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари такомиллаштирилади ҳамда тегишли ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.

Давлат хизматлари агентлигига Марказлар орқали давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш ҳамда етказиб бериш бўйича пуллик экспресс-хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига экспресс-хизматлар текин кўрсатилиши назарда тутилган.

Мазкур қарорда келажак авлоднинг замонавий таълим олиши учун янада қулай шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, юқори синфлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг ўқув дастурига “Электрон ҳукумат” тизими хизматларидан фойдаланиш, талаб энг юқори бўлган давлат хизматларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Ягона порталдан фойдаланган ҳолда олиш кўникмаларига ўргатишга бағишланган махсус бўлим киритиш белгиланди.

Қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши ва улардан фойдаланишда аҳоли ва юридик шахслар учун яратилаётган қулайликлар мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилиши ҳамда тизимда шаффофликнинг ошишини таъминлайди.

Комил НУРНАЗАРОВ, Навбаҳор туман ДХМ директори.