Bosh sahifa Yangiliklar ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ МУТАХАССИСЛАРИ МАХСУС ЎҚУВ КУРСЛАРИДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ МУТАХАССИСЛАРИ МАХСУС ЎҚУВ КУРСЛАРИДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

0

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 октябрдаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига мувофиқ, “Ўсимликлар карантини” йўналишида АҚШ тажрибаси асосида кинолог ва детектор хизмат итлари махсус ўқув курсларига жалб этилмоқда.

Кинолог ва детектор итлар учун “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус ўқув дастури асосида 576 соат назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди.      Тингловчилар махсус тайёргарлик ўқув марказида “Лабрадор” зотига мансуб хизмат итлари билан таъминланди ҳамда уларни сақлаш, озиқлантириш ва малакали ветеринар хизматни кўрсатиш бўйича билимларга эга бўлишди.

Дастурга кўра ўқув курси модуль тизимида амалга оширилиб, инновацион педагогик технологиялар, интерфаол усуллар ва замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланилди. Хизмат итларини ўргатиш босқичлари ва кўникмалари шакллантирилди. Маълумки, инспекция тизимида хизмат қилувчи бундай детектор итлар Ўсимликлар карантини чегара масканларида асосан импорт қилинувчи карантин остидаги маҳсулотларни аниқлайди.

Йўналишга кўра, хизмат итлари ўсимликлар уруғларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашишда, яъни қўл юклари (сумкалар ва қутилар), шунингдек,  самолёт ва темир йўл вагонлари ва контейнерларига яширилган  карантин остидаги тегишли маҳсулотларни аниқлашга ўргатилди.

Имтиҳонларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ўқув курси якунида сертификатлар топширилди.photo_2021-03-25_15-14-05 (2) photo_2021-03-25_15-14-05

Яқинда шунингдек, АҚШ Ҳайвонлари ва ўсимликлар саломатлигини назорат қилиш хизмати билан ҳамкорликда “Детектор-итлар ишлаш фаолиятини ташкил этиш” мавзусида онлайн семинар ўтказилиб, унда инспекция ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ва Божхона қўмитаси тизимининг соҳа бўйича мутахассислари ҳам иштирок этишди. Жараёнлар давом этмоқда.

  Охунжон ОБЛОҚУЛОВ, Дониёр ЭГАМҚУЛОВ, Ўсимликлар  карантини давлат инспекцияси ЎКЧМ инспекторлари.