Bosh sahifa Jamiyat ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

0

Бугунги кунда дунёда табиий-тоза маҳсулотларнинг қадри баланд. Импортёр мамлакатлар ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қаерда қай ҳолатда етиштирилганига алоҳида чуқур эътибор қаратишади. Қолаверса ўсимликларни зараркунанда ўт ва ҳашаротлардан асраш ҳам тобора долзарблашиб бормоқда.
Шу боис, мамлакатимизда ўсимликлар карантини буйича давлат сиёсати тизимини ривожлантириш орқали  юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг асосий йуналишларидан бирига айланди. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 13 октябрда “Ўсимликлар карантини давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида” алоҳида қарор қабул қилингани ҳам бежиз эмас.
Қарорга биноан республикамизда Ўсимликлар илмий тадқиқот маркази ҳамда унинг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтакавий филиаллари ташкил этилади. Зарарли организмлар ўчоқларини йўқ қилиш, уларга қарши курашиш, тарқалишининг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Қарорга биноан, шунингдек келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда қадоқловчи экспортёр корхоналарга карантин инспекторлари бириктирилади.
2021 йил 1 январга қадар Божхона қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда “е-фито.уз”  электрон ахборот тизимини “ягона дарча” божхона ахборотлаштирилган тизимига интегратция килиш тўлиқ якунланади. Эндиликда ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назорати ўтказиш тўғрисида инспекцияга ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатини бартараф этган шахслар мамурий жавобгарликдан озод этилади. Далаларда мониторинг олиб бориш учун кўп марта фойдаланилган 30 000 дона феромон тутқичлар, 1 та фумигатция лабораторияси, 28 та фосфин фумиганти учун, 14 та метил бром фумиганти учун автодозатор, 7 та ҳудудий инспекцияга (жумладан Навоий вилоятига ҳам) лаборатория жиҳозлари,  536 дона рация, чегара масканларида 123 та видеокузатув, 860 дона дала сумкаси, 114 дона хизмат машинаси, навбатчи автомашиналар, 1884 дона химоя воситалари, газ консентроцияси ва герметизацияни аникловчи жами 54 дона газ анализаторлари, 860 дона планшетлар, 860 дона чўнтак микроскоплари, 100 дона GPS новигаторли пломба каби восита ва жиҳозлар инспекция тузилмасида фойдаланишга йўналтирилади.
Ўсимликлар карантини соҳасинининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши тизимдаги ходимларининг ҳам масъулиятини оширади. Шу боис, бугунги кунда малакали фитосанитарлар юртимиз қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантиришда белни маҳкам боғлаган.
Охунжон ОБЛОҚУЛОВ, Муталлиб УБАЙДУЛЛАЕВ,
Навоий вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.