Bosh sahifa Jamiyat “Ўтдими? Ўтди!” ёхуд ёшлар сардорлар сайловидан нега норози?

“Ўтдими? Ўтди!” ёхуд ёшлар сардорлар сайловидан нега норози?

0

Ўша улуғвор кун барчамизнинг эсимизда – Муҳтарам Президентимиз 2017 йилнинг 1 июлида юртимиз ёшлари ҳаётида янги саҳифа очиб берди.

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ менинг, ҳамнафасларимнинг сарвдек қоматларига қанот бўладиган, уларни само узра эмин-эркин парвоз қилишига имконият яратадиган ташкилот бўлди. У ўз самарадорлигини, фақат ёшлар ва уларнинг келажаги бунёдкори эканлигини қисқа муддатда исботлади. Ҳозир ҳам тиним сўзидан хабарсиз. Бироқ, минг надомад бўлсинки, Ёшлар иттифоқи бизга очиб бераётган жилғаларнинг баъзи бирларини дарёдек оқиза олмаяпмиз.

Биламизки, минора мустаҳкамлиги, унинг пойдеворига боғлиқ. Пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, шунчалик асрларга туташ бўлади. Шу каби янги ташкил топган ташкилот ҳам.

Ҳар йил мактабларда ўтказиладиган “Ёшлар иттифоқи сардорлари” сайловлари кўрсатилган тартибда ўтказилмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Бу билан биз ҳамма жойда шу аҳвол демоқчи эмасмиз. Бироқ, беш қўл баробар эмас, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бундай “Ўтдими? Ўтди!” каби сайловларнинг ўтказилгани ҳам рост. Айрим мактаб сардорлари кимларнингдинг кўз олдиларида ўйнаган моҳирона роллари эвазига сардорликдек масъулиятга тайинланишмоқда. Уларнинг сардор бўлишларию ким олдида нима дейишлари, қайси текширувчи олдида ўзларини қандай тутишлари аниқ ва олдиндан келишилган ссенарий асосида амалга оширилмоқда.

Майли… Юқоридаги сизу биз кўрган камчилларга кўз юмдик аммо бугунги кундаги ўша сардорлар хатти ҳаракати юмуқ кўзларимизни бадтар хиралаштириб, виждонимизни занглатмоқда.

Шу ўринда Жалолиддин Румийнинг “…ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!” – дея айтган пурмаъно ҳикмати эслаб ўтсак. Чунки баъзи бир ўзларини “маҳоратли актёр” деб биладиган мактаб сардорларига  айтар сўзим: актёр фақат саҳнада “қирол” бўлиши мумкин, ҳаётда эмас…

Ёшлар иттифоқи мактаб ва шаҳар сардорлари (балки олис мактаб сардорлари бундан мустаснодир) тан олиш керакки, “гастрол сафарлари” гўёки фақат қарсакбозлик учун уюштирилгандек. Ўзларининг ерда юрганликларини унутиб қўйгандек, баъзиларининг тумшуғи осмонда. Адашиб бирор бола бирор маслаҳат сўраса борми, зўрға оғиз очиш учун “калория”лар сарфланади.

Ҳа, айтгандек, Иттифоқ сардори бўлсангиз мактаб нарироқда турсин ҳатто “Бобил дарвозалари ҳам очилиб, Хаммурапининг ўзи сизга йўл беради”. Нимага дейсизми?… Оддий мисол. Ўзингиз ўйланг, ёқтирмаган дарсингиз. Дарсга киришга тоқатингиз ҳам, хоҳишингиз ҳам йўқ. Ва беихтиёр иттифоқ сардорисиз. “Ташкилий ишларим бор”, – десангиз, олам гулистон. Муаллимнинг юзига қарамасдан эшикдан чиқиб кетишингиз мумкин. Буку майли бир гап бўлар, яна кимдир шунчаки оғиз кўпиртирар, аммо…

Бизга ахлоқ тўғрисида “маъруза” ўқиб, ўзларининг қўллари ошиқлари ёки маъшуқаларинг қўллари билан банд бўлган сардорлар борлигига нима дейсиз?! Уларнинг қоғозга кўмилиб иншо ёхуд ўзларинг фикрларича “ҳисобот” ёзишлари одамнинг кулгусини келтиради. Бу не аҳмоқгарчилик? Ахир Президентимиз не ишонч билан Ёшлар иттифоқи номли иморатга ғишт қўймадилар? Гапим оғир ботган бўлса узр. Шунчаки, бу гапларни баъзи бир камчиликларга кўз юмиб ўтиб кетолмаганим учун айтдим, холос.

Акмалжон ЙЎЛДОШЕВ, Навоий шаҳридаги ёш ижодкорлар “Ниҳол” тўгараги аъзоси.