Bosh sahifa Yangiliklar Ўзбекистон давлат “Сатира” театри навоийликларни хушнуд этмоқда

Ўзбекистон давлат “Сатира” театри навоийликларни хушнуд этмоқда

0
????????????????????????????????????

Вилоятимизга Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев бошчилигидаги ёш санъаткорлар ташриф буюрди.

Учқудуқ туманидан ижодий сафарини бошлаган театр жамоаси томонидан намойиш этилаётган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд ўқимағон боланинг ҳоли” миллий фожиавий асари спектакли томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

Асарда илм олишдан ор қилган арзанда ўғил Тошмурод ва фарзандини билимли бўлишга даъват этмаган бой отанинг аянчли тақдири кўрсатиб берилади. Вақтини кайфу сафо билан ўтказиб юрган эрка фарзанд асар охирида отасининг қотилига айланади. Энг ачинарлиси, бу фожиага ўғлини тантиқ қилиб ўстирган бойнинг ўзи ҳам бирдек айбдор бўлади.

Спектакль намойиши Зарафшон, Навоий шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Театр жамоасининг  вилоятимиз бўйлаб ижодий сафари давом этмоқда.