Bosh sahifa Jamiyat Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфидаги Навоий академик лицейига 2018-2019 ўқув йили учун...

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфидаги Навоий академик лицейига 2018-2019 ўқув йили учун 150 нафар ўқувчи қабул қилинади

0

2018-2019 ўқув йили учун Навоий академик лицейига номзодлар орасидан муносибларни танлаб олиш жараёни ўтказилмоқда.

Таъкидлаш керак, мазкур таълим даргоҳи  Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан собиқ Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи ўрнида иш бошлаган эди. Дастлабки ўқув йилида 130 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинган бўлса, эндиликда уларнинг сони 150 нафарни ташкил этиши белгиланган.

Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида фан ва спорт тўгараклари билан мунтазам шуғулланаётгани ҳамда олис туманлардан келган ёшлар учун барча шароитларга эга 100 ўринли ётоқхона ташкил этилгани таълим маскани истиқболига хизмат қилмоқда.