Bosh sahifa Yangiliklar Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги: Қизилтепада насос станцияси янгиланмоқда

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги: Қизилтепада насос станцияси янгиланмоқда

0

Қизилтепа туманида Франция давлати кредит маблағи иштирокида амалга оширилаётган 15 миллион 42 минг АҚШ доллари қийматидаги “Навоий” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида яқинда реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунланиб, 6 та агрегат ишга туширилди.

Муқаддам 12 та “24 НДС” маркали насос қурилмаси ўрнатилган станциянинг сув чиқариш қуввати 18 метр куб сонияни, умумий қуввати 21 минг 600 киловаттни ташкил қиларди. У Аму-Бухоро магистраль каналининг Шофиркон шохобчасидан сув олиб, Қизилтепа ва Кармана туманларининг Маликчўл массивидаги 18 минг 100 гектар майдонини обиҳаёт билан таъминлаган. Узоқ йиллар давомида ишлатилиши натижасида ускуналар эскириб, қуввати пасайиб кетганди.

DSC_0334

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини ошириш ҳамда деҳқончиликни янада ривожлантиришга замин яратади. Шунингдек, лойиҳа тўлиқ топширилиши билан 18 та янги иш ўрни ташкил этилади.

Жорий йил охирида якунланиши режалаштирилган ишлар ниҳоясида яна 6 та насос агрегати фойдаланишга топширилади.