Bosh sahifa Yangiliklar “Ўзстандарт” Агентлиги раҳбари Навоийда сайёр қабул ўтказди

“Ўзстандарт” Агентлиги раҳбари Навоийда сайёр қабул ўтказди

0

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори А. Каримов Кармана туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоятимизнинг бир гуруҳ аҳолиси билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Тадбиркор, фермер ҳамда маҳалла фаолларидан иборат 100 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган йиғилишда стандартлаштириш соҳаси билан бир қаторда кредит, уй-жой муаммолари ҳам муҳокама қилинди.

– Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Қизилтепа, Хатирчи туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида шохобчаларимиз фаолият юритади, – дейди агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи У. Камолов. – Бундан ташқари, лабораторияларимизга янги асбоб-ускуналарнинг келтирилаётгани самарадорликни оширмоқда. Келгусида ҳам бу ишлар давом эттирилади.

Тадбир давомида 50 га яқин мурожаат қабул қилиниб, агентлик раҳбари томонидан уларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.