Bosh sahifa Yangiliklar Узунқудуқда байрам туҳфаси сифатида 10 та янги бино аҳоли ихтиёрига топширилди

Узунқудуқда байрам туҳфаси сифатида 10 та янги бино аҳоли ихтиёрига топширилди

0

Бугун, 29 декабрь куни Қизилқум саҳросининг олис ҳудудларидан бири – 100 нафардан ортиқ оила истиқомат қилаётган Узунқудуқ овулида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

1546090808_img_0317

Катта тантана билан нишонланган маросимда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Мусурмонов, вилоят Маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нормурод Исоқов, Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев ҳамда қатор корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

1546091055_img_0307

Овулда дастур ижроси юзасидан замонавий қишлоқ врачлик пункти,  фуқаролар йиғини биноси, маданият уйи, бозор  аҳоли ихтиёрига топширилган бўлса, шу билан бирга  марказий кўчага тунги чироқлар,  эстетик завқ берувчи  турли хил ёритгичлар ўрнатилди. Айниқса, овулга кираверишда “Узунқудуқ” стелласи барпо этилгани, чор-атрофи ободонлаштирилиб, брусчаткалардид билан терилгани  ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди.

Ҳозирда 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига  60 ўринли қўшимча бино қурилаётган бўлса, 9-сонли “Балдирған” мактабгача таълим муассасаси янгидан барпо этилмоқда.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.