Bosh sahifa Mualliflardan Вақтни ҳам, нақдни ҳам тежайди…

Вақтни ҳам, нақдни ҳам тежайди…

0

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси хўжалик юритувчи субъектлар билан тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб бормоқда.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда юритишни жорий этиш ишлари назоратга олиниб, ҳозирда 1012 та хўжалик юритувчи субъектларда қўлланмоқда. Кўчмас мулк ижара шартномалари тузиш бўйича интерактив хизматлар кўрсатилаётир, Назорат касса машиналари онлайн рўйхатдан ўтказлмоқда. Ҳозирда йирик миқдорда молиявий активлари мавжуд бўлган, мураккаб бухгалтерия ҳисоб-китоблари юритадиган хўжалик субъектлари аксарият ҳолатда хорижий мамлакатларнинг етакчи дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчилари яратган дастурлардан кенг фойдаланиб келинади. Аммо, маҳаллий дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган ва расмий рўйхатдан ўтказилган дастурий таъминот маҳсуллари ўз афзалликлари, тезкорлиги, ишончлилиги, ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилингани бўйича хорижий аналоглардан қолишмайди. “BePro Norma” масъулияти чекланган жамияти 2013 йилда яратган, бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида 3000 дан зиёд фойдаланувчига эга 1 uz. дастурий таъминоти қатор соҳалар бўйича бухгалтерия ҳисоб-китобларида асқотади.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан масъулияти чекланган жамиятнинг техник ходими М.Жўраев мазкур дастурдан фойдаланиш юзасидан тақдимот ўтказди. Тақдимотга кўра, дастур Ўзбекистон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган ва мамлакатимиз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўла мос келади. Энг асосийси, соҳадаги қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиладиган бўлса, кейинчалик амалиётда уни қўллаш учун юклашга бор-йўғи 20 дақиқа сарфланади. Дастурнинг мақбуллиги 2 та интерфейс (ўзбек ва рус тиллари)да ишлаши. Дастур фойдаланувчи томонидан харид қилингач, бепул ўқитилади ҳамда 3 ой давомида текин онлайн консультатив ёрдам кўрсатилади. Ҳисобчиларга қулайликлардан яна бири: маълумотларнинг 1 базада жамланиши ва керакли пайтда қидиришнинг енгиллиги, автоматик тарзда архивланиши. Махсус билим, касбий кўникма, амалий тажрибага эга бўлган ҳисобчиларга эҳтиёж катта бўлган ҳозирги пайтда битта малакали ҳисобчи 1 та дастур ёрдамида бир неча ўнлаб субъектга хизмат кўрсатишини таъминлайди.

— Дастурнинг кўплаб афзалликларга эга эканлиги ва ишлашнинг енгиллиги бизни қизиқтириб қўйди. Қамрови кенглиги, бир йўла ишлаб чиқариш, улгуржи савдо, омбор ва кадрлар бўйича маълумотларни умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлашнинг ихчам ҳамда тезкорлиги фойдаланишни осонлаштиради, — дейди қатнашчилардан бири Л.Қаюмова. — Бирваракай вақтни ҳам, нақдни ҳам тежайди.

Ж.УМИРЗОҚОВ, Навоий вилоят ДСБ ходими.