Bosh sahifa Mualliflardan Валютуафурушлар қўлга тушди

Валютуафурушлар қўлга тушди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментининг Кармана туман бўлими ва ДХХ Кармана туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Ф.К., О.Я., Н.Т.лар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси қаришисида фуқаро А.А.дан 400 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 8600 сўмдан ҳисоблаб, жами 3440000 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ф.К., О.Я., Н.Т.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий иш юритилди. Суд томонидан улардан олинган пуллар давлат фойдасига мусодара қилиниб, уларнинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Ҳ.АХАДОВ, Департаментнинг Кармана туман бўлими инспектори