Bosh sahifa Yangiliklar Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!

0

Қуролли Кучларимизнинг ўтган йигирма саккиз йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий армиямизни тубдан ислоҳ қилиш борасида олиб борилган ишлар самарасида бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин.
Ушбу давр ичида ҳарбий хизматчининг нуфузи бениҳоя ортди. Кўча-куйда ҳарбий либосдаги йигитларга янада ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлдик. Тақдирини юрт ҳимояси билан боғлаган юрт ўғлонлари Юртбошимиз меҳрини, эътиборини, ғамхўрлигини ҳамиша юракдан ҳис қилиб яшаяптилар.
Бу ва бу каби фикр-мулоҳазалар туманимизда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” умумий ғоя остида ўтказилаётган ватанпарварлик руҳидаги тарғибот тадбирларида илгари сурилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!” мавзусида 99818-сонли ҳарбий қисмда ўтказилди. Унда иштирок этган туман ҳокими С.Хамроев офицерлар, аскар ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари ва кенг жамоатчиликни байрам билан қутлади.
Бир гуруҳ аскар ва зобитлар, соҳа фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари, аскар ва зобитлари ўзларининг жанговар тайёргарлигини намойиш этишди.
Шунингдек, ҳарбий қисмга ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди.
Шу куни ҳарбий қисм ҳовлисида қад ростлаган Амир Темур бюсти пойи корхона-ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоалари томонидан қўйилган алвон гулларга бурканди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.