Bosh sahifa Yangiliklar ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ — МУҚАДДАС!

ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ — МУҚАДДАС!

0

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тасдиқланди.
Мазкур дастур доирасида Учқудуқ туманида ҳам талайгина ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари туман бўлими, 9988 – рақамли ҳарбий қисм ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида туман ёшлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Унда замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қанақа билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Шунингдек, тадбирлар давомида 9988 – рақамли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, зобит ва офицерлари томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилиб, қурол-аслаҳалар намойиш этилмоқда.
Қабул қилинган туман дастурига биноан, 9988 – рақамли ҳарбий қисмда умумтаълим мактаблари ҳамда кончилик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилади. Бунда ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишадилар, уларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш йўлида кўргазмали тадбирлар ташкил этилади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати