Bosh sahifa Jamiyat Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лангарликларнинг дардини тинглади

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лангарликларнинг дардини тинглади

0

Кеча Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов томонидан тегишли масъул ташкилотлар жалб қилган ҳолда, Хатирчи туманининг “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилаётган олис (вилоят марказидан 110 километр) “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда нотариат, адвокатура, давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиб, ўтказилган сайёр қабулда  60 дан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Улардан 2 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, 15 нафар фуқарога муаммоли масалаларни ҳал қилиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди ҳамда 26 нафар фуқароларнинг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Аҳоли томонидан асосан уй-жой, кўрсатилаётган коммунал хизматлар фаолиятни яхшилаш, ун, ёғ таъминоти камлигидан норози, ичимлик суви билан таъминлаш шунингдек ҳудуддаги эски жоме масжиди тиклаш юзасидан мурожаатлар билдирилди. Тадбир жараёнида 23 та давлат хизмати кўрсатилди. Жумладан, 2 та хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.