Bosh sahifa Mualliflardan Вилоят адлия бошқармасининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Вилоят адлия бошқармасининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

0

Навоий вилоят адлия бошқармаси фаоллар залида бошқарманинг 2019 йил 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бошқарма тизимидаги туман ва шаҳар адлия бўлимлари, нотариат вакиллари иштироки этди.
Йиғилишни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов кириш сўзи билан очди.
Бошқарма бошлиғи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари замирида инсон тақдири, унинг келажакка бўлган ишончи ётганлиги, ҳар бир адлия ходими, нотариат вакиллари ушбу масалага виждонан ёндашиши муҳимлиги, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда ўта зийраклик билан ёндашиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, миллий қонунчиликка таклиф бериш, норма ижодкорлиги бўйича осмондан олиб эмас балки, халқона таклифлар бериш муҳимлиги, майли таклифлар юридик терминлар билан бойимасин, содда бўлсин, аммо Томди туманидан бошлаб Навоий шаҳрида яшаётган фуқарогача тушунарли ва ҳаётий бўлиши, уларнинг муаммоларини ечишга хизмат қилишига алоҳида урғу берилди.
Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшларни қонунга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳуқуқий тарғиботнинг ноодатий, таъсирли усулларидан фойдаланиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш борасида ҳам қўшимча қилинди.
Ҳайъат йиғилиши танқидий ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтди.