Bosh sahifa Yangiliklar Вилоят ғалла режаси тўла бажарилди

Вилоят ғалла режаси тўла бажарилди

0
"Ғалла-208": Хатирчи туманидаги жараён

Навоийлик ғаллакорлар томонидан 91 минг 991 тонна товарбоп, 11 минг 639 тонна уруғлик дон хирмони барпо этилиб, шартномавий режалар тўла уддаланди.

Ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида 100 та отряд тузилиб, уларга 100 та замонавий комбайн, вилоят ва туман ташкилотларининг 710 нафар вакил ҳамда 510 нафар ИИБ ходими бириктирилди.

"Ғалла-208": Хатирчи туманидаги жараён
«Ғалла-208»: Хатирчи туманидаги жараён

Ташкил этилган отрядларни талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида 6 та кўчма устахона, 44 та ёқилғи ташиш мобил гуруҳлари ташкил этилди. Ҳозирда қолган ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда. Мавсум 15 июлга қадар якунланиши режалаштирилган.