Bosh sahifa Mualliflardan Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди

0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан Навой вилояти туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари ходимларидан иборат футбол жамоалари яшил майдонда куч синашишди.

8 та гуруҳ 4 босқичда тўп суриб, энг кучлилар сараланди. Қизғин беллашувлар ниҳоясида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совринлар тақдим этилди.

— Бундай тадбирларни янада кўпайтирамиз, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров. ­­- Спортнинг сеҳрли кучидан фойдаланиб, жисмоний баркамоллик ва маънавий комилликнинг уйғунлашиши, шунингдек жипсликка эришиш мумкин. Аёлларни ҳам спортнинг нафис турларига жалб этмоқчимиз.

Ҳа, ҳамкорликда ҳикмат кўп. Спорт – тинчлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик элчиси.

Н.Сафаров, катта инспектори.