Bosh sahifa Sektorlar Вилоят ДСБ (4-сектор) раҳбари томдиликлар муаммоларини тингланди

Вилоят ДСБ (4-сектор) раҳбари томдиликлар муаммоларини тингланди

0

Томди туманидаги “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида 4-сектор раҳбари – вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров сайёр қабул ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ масъуллари ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда 150 нафар томдиликлар иштирок этди.

Сайёр учрашувда фуқаролар томонидан тадбиркорлик, иш, уй-жой ҳамда доимий яшаш жойига ҳисобга олиш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.

20180607_093527

­­- Овулимиз ҳудудидаги собиқ ширкат хўжалигига тегишли бўлган бўш турган бинода якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти олиб бормоқчиман, — дейди “Кериз” ОФЙда яшовчи фуқаро Б.Қурбонов. — Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бинонинг бир қисмига электр токини улаб беришда амалий ёрдам сўрадим. Мутасаддилар мурожаатим юзасидан тадбиркорлик фаолиятимни бошлашда амалий ёрдам кўрсатишларини айтишди.

20180607_100326

Корхона-ташклот раҳбарлари томонидан айрим муаммолар жойида бартараф этилган бўлса, қолган мурожаатлар батафсил ўрганилиб, бугунги кунда уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Н.САФАРОВ, бошқарма бўлим бошлиғи.