Bosh sahifa Mualliflardan Вилоят ДСБ: муҳокамада коррупция ҳамда қонунчиликдаги янги ўзгаришлар

Вилоят ДСБ: муҳокамада коррупция ҳамда қонунчиликдаги янги ўзгаришлар

0

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармасида вилоятимизда коррупция, шунингдек жиноятчиликнинг бошқа ҳолатлари олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг мазмун моҳиятига бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Навоий вилоят Маъмурий суди ҳамда бошқарма масъуллари, шаҳар-туман ДСИлари ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

 Йиғилишни  Навоий вилоят Маъмурий судининг раиси О.Тошев олиб бориб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тўғрисида ва порахўрлик жиноятларнинг олдини олиш юзасидан гапириб ўтди. Шунингдлек, судъялар Ғ.Кушиев ҳамда Н.Қурбоновлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг мазмун моҳияти, унинг амалиётда қандай талқин қилиниши ҳудудий давлат солиқ инспекциялари томонидан расмийлаштирлаётган маъмурий иш ҳужжжатларда йўл қўйилаётган камчиликлар борасида тушунчалар бериб ўтишди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир якунида солиқ органлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортишнинг механизмлари ҳамда унга оид масалаларни соҳа ходимлари шунингдек, тадбиркорларга келгусида мунтазам равишда тарғибот қилиб боришга келишиб олинди.

Навоий вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.