Bosh sahifa Jamiyat Вилоят электр тармоқлари тизими коррупциядан қанчалик ҳоли?

Вилоят электр тармоқлари тизими коррупциядан қанчалик ҳоли?

0

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ да «Коррупсияга қарши курашиш — барчамизнинг бурчимиз» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ш. Хужақулов, вилоят адлия бошқармаси ходимлар бўлими бошлиғи Х.Равшанов, хуқуқий тарғибот бўлим мутахассиси Д.Каттаевалар қатнашиб, иштирокчиларга мамлакатимиз тараққиётига таҳдид солувчи порахўрлик иллати, мазкур жиноят турининг салбий оқибатлари ва бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот берди.IMG_20200928_094537_781Жумладан, мамлакатимизда тараққиёт кушандасига қарши курашиш борасида қонунчилик базасининг мустаҳкамлангани ҳамда халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилганига, кўплаб тарихий ташаббуслар, эзгу даъватлар ва амалий саъй-ҳаракатларга, афсуски, барча ҳам бирдек муносиб жавоб бермаётганли таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, воҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, барча соҳаларда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатларни кучайтиришда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини, уларни коррупсияга қарши чора кўриш ва ўтказишда иштирок этишларини таъминлашга ҳам алоҳида айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, воҳамиз ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг «Коррупсиясиз соҳа» тизимини яратиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупсияга муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан тавсиялар берилди. Қолаверса, барча электр таъминоти корхоналари ходимларига коррупсияга қарши курашишни тарғиб қилувчи воситалар тарқатилиб, ўрнатилиши таъминланди.
Мақсад жамият ривожи учун ҳамкорликда курашиш, коррупсиясиз тараққиётга эришиш йўлида юртга дахлдорлик ҳиссини туйган ҳар бир инсон қалбида масъулликни оширишдир.