Bosh sahifa Jamiyat Вилоят ИИБ бошлиғи олис ҳудудлар аҳолисининг мурожаатларини тинглади

Вилоят ИИБ бошлиғи олис ҳудудлар аҳолисининг мурожаатларини тинглади

0

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектори ишчи гуруҳи Нурота тумани “Ҳайробод” қишлоғи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди. Мулоқотларда дастлаб,мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, улар мурожаатларида акс этган муамоларни ҳал этишга қаратилган амалий ишларга тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, фуқароларнинг муаммолари бўйича очиқ савол–жавоблар ўтказилди ва фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни баён қилдилар. Фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви,электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини билдиришди.Сектор раҳбари ва Ишчи гуруҳи аъзолари қайд этилган масалаларнинг айримлари бўйича тегишли вазифалар белгилаб олган бўлса, аксарияти жойида бартараф этилди.

Шунингдек, тадбир давомида таълим,тиббиёт ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумида барқарор ишлаши ҳам назорат қилинди. Кўмир захирасини шакллантириш, газ балонлари етказиб бериш, қозон хоналарнинг шайлиги таҳлил этилиб, бу борадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари белгиланди. Ана шундай сайёр қабуллардан бири вилоят марказидан қарийб 350 километр олисда жойлашган Учқудуқ туманининг “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Тадбирда асосий эътибор аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитини яхшилаш, ҳудудда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногирон шахсларининг муаммоларини ўрганиш, ёшларни иш билан таъминлашга қаратилди. Фуқаролар томонидан йўлланган масалаларда қиш мавсумида кўмир маҳсулоти етказиб бериш, тадбиркорлик, ер-жой, кредит маблағлари ажратиш ҳамда кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ичимлик суви каби ижтимоий муаммолар ўз ифодасини топди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг қишги мавсумга шайлиги, болаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тадбир давомида аҳоли мурожаатларида акс этган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар шу куннинг ўзидаёқ бартараф этилди. Шунингдек, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қиш мавсуми учун захира ёнилғи маҳсулотлари берилди. Бу каби сайёр қабуллар ижтимоий муаммоларни бартараф этиш баробарида, ички ишлар идоралари ҳодимларининг халқ билан бирдамлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати