Bosh sahifa Mualliflardan Вилоят МИБ бошқармаси бир гуруҳ журналистларни рағбатлантирди

Вилоят МИБ бошқармаси бир гуруҳ журналистларни рағбатлантирди

0

Мажбурий ижро бюроси органлари ўзига юклатилган вазифаларни ташкил этиш ва амалга оширишда эришилаётган натижаларда оммавий ахборот воситалари, маҳалла раислари ва намунали истеъмолчиларимизнинг кўмаги жуда катта ҳисобланади.

Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиликларни аҳоли эътиборига етказиш, тўлов интизоми ва маданиятини шакллантиришда ОАВ хизматлари чексиздир. Айниқса, бу борада шахсий намуна бўлаётган фуқароларимизни алоҳида эътироф этиш ўринли.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, бюро органлари тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида фақат кескин ва қатъий чораларни кўриб қолмасдан, балки қонун устуворлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ижросини таъминлаш, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш функциясини ҳам бажариб келмоқда.

Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда тўлов интизоми ва маданиятини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган 15 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳалла раислари ва фуқаролар ташаккурнома ва совғалар билан рағбатлантирилди.