Bosh sahifa Jamiyat Вилоят ҳокими аҳолининг дардини тинглади

Вилоят ҳокими аҳолининг дардини тинглади

0

Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари К. Турсунов Навоий шаҳри, Кармана ва Навбаҳор туманлари аҳолиси билан мулоқот ўтказди.

Кармана туманида жойлашган «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти сиҳатгоҳида ўтказилган учрашувда аҳоли томонидан соғлиқни сақ­лаш, тоза ичимлик суви, суғориш тизими, ишсизлик ҳамда тадбиркорлик масалалари юзасидан юзга яқин масала ўртага ташланди.

— Қайнотам ҳозирда 94 ёшда бўлганлиги сабаб, ногиронлик ара­­вачасига муҳтожлик сезилмоқ­да, — дейди Навбаҳор тумани «Кескантерак» маҳалласидан Сафаргул Фармонова. — Узоқ йил­лар турли соҳаларда юқори ла­возимларда ишлаган отамиз биз билан яшайди, доим иссиқ-совуғидан хабардорман. Оилавий ташвишлар билан бироз қўлимиз калталик қилгани боис вилоят ҳо­ки­мидан ёрдам сўрадик. Масала шу ернинг ўзида ижобий ечим топ­ди. Албатта, қайнотам бу эзгу иш­лар учун сектор раҳбарига миннат­дорлик билдириб, яхши ниятлар билан дуога қўл очади. Энг муҳими, юртимизда халқ билан давлат ўртасида мустаҳкам кўприк ўрна­тиш, аҳолининг дарду ташвишла­ри­ни тинглаш ва муаммоларини ҳал этишда мазкур тизимнинг жорий этилганидан барча бирдек рози.

Очиқ ва шаффоф тарзда ўтган учрашувда кўтарилган масалалар­нинг қарийб ярмидан кўпроғи шу жойнинг ўзида ечимини топди. Хусусан, иш сўраб мурожаат қил­ган иштирокчиларнинг муаммо­лари ҳал этилди. Соғлиғини тик­лаш бў­йича, аҳолининг меҳнат ва ижти­моий муҳофазасини таъмин­лаш борасида қилинган муро­жаатлар вилоят ва туман корхона, таш­килотлари ҳамда секторлар раҳ­барларига тегишли топши­риқ­лар берилди.

Халқ билан мулоқот тадбири доира­сида вилоят ва сектор ҳуду­ди­да жойлашган корхона ва таш­ки­лотлар иштирокида меҳнат ярмар­каси ўтказилиб, бир қатор иш билан банд бўлмаган аҳоли тегишли шартномалар имзолаш­ди ва кели­шувларга эришилди. Шунингдек, тижорат банклари ви­лоят, шаҳар ва туманлар филиалла­ри ўз хизмат­лари кўргазмасини ташкил этиш­ган бўлса, ҳудуд тад­биркорлари томонидан аҳоли учун арзонлаш­тирилган истеъмол то­вар­лари ярмаркаси кўпчиликнинг рўзғор ташвишларини шу ернинг ўзида бартараф этишга хизмат қилди.