Bosh sahifa Jamiyat Вилоят ҳокими ҳар шанба ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда

Вилоят ҳокими ҳар шанба ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда

0

Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ўтган шанбада Навоий шаҳри,  “Хончорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказган бўлса, 1 июнь куни навбаҳорликларнинг дардини тинглади.

Енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилган қабулда қўшни туманлардан ҳам аҳоли иштирок этди. Фуқаролар асосан йўлларнинг носозлиги, сув, газ, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, ер ажратиш, банк кредити олиш, ишга жойлашиш сингари маасалаларда ўз норозиликларини билдиришди. Жами 26 та масала бўйича 24 та мурожаат келиб тушди. Ўртага ташланган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 та шикоят юзасидан тушунтириш берилди. Муддат талаб қилганлиги боис,  қолган масалаларни жойида бориб ўрганиш белгиланди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида вилояти ҳокими Кармана тумани ҳудудида жойлашган вилоят кўзи ожизлар жамиятига қарашли корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда корхона ишчи-ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда вилоят кўзи ожизлар жамияти аъзоларининг корхона фаолиятини ривожлантириш, уй-жой масалалари, банк кредити ва моддий ёрдам ажратишга оид мурожаатлари эшитилди ва уларни ҳал этиш бўйича чоралари кўрилди.