Bosh sahifa E'tirof “Мард ўғлон” давлат мукофоти дипломлари ва кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

“Мард ўғлон” давлат мукофоти дипломлари ва кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

0

30 июнь – “Ёшлар куни” арафасида президент қарори билан юртимизнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари қаторида “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси электрочилангари, самбо бўйича 5 карра Ўзбекистон, икки карра Осиё ва Жаҳон чемпиони Истам Қудратов ҳамда Кармана туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Иброҳимжон Ғаффоровлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Байрам муносабати билан Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да  вилоят ҳокими   Қ. Турсунов иштирокида шаҳар-туманлардаги ёшлар билан ўтказилган видеомулоқотда уларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Очиқ мулоқотда шунингдек, ёшларимиз ўзларини қизиқтирган 30 дан ортиқ масалалар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан ҳокимга тўғридан тўғри мурожаат қилиб, саволларга амалий жавоблар олишди.