Bosh sahifa Yangiliklar Вилоят ҳокими Навбаҳор тумани марказини тубдан ўзгартиришга буйруқ берди

Вилоят ҳокими Навбаҳор тумани марказини тубдан ўзгартиришга буйруқ берди

0

8 апрель куни Навоий вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов Навбаҳор тумани марказида бўлиб, ҳудуддаги бозор ҳамда атрофдаги бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳолатини кўздан кечирди. Вилоят ва туман корхона-ташкилотлари раҳбарлари иштирокида шу ернинг ўзида йиғилиш ўтказилиб, мавжуд вазият танқид остига олинди. Масалан, эски бозор мутлақо талабга жавоб бермайди. Марказий кўчаларни кенгайтириш ва улар бўйлаб қурилган объектлар қиёфасини ҳам тубдан янгилаш керак.

Йиғилишда туман марказида кенг бунёдкорлик ишларини олиб бориш мақсадида тезкор штаб тузилди ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Бугунги кунда марказий кўчадаги ҳалқа йўлни чорраҳага айлантириш ишлари бошлаб юборилган ҳамда бошқа объектларда ҳам айрим ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.