Bosh sahifa Yangiliklar Вилоят ҳокими шаҳар-туман Халқ қабулхоналари мудирларига хизмат автомашиналари калитларини топширди

Вилоят ҳокими шаҳар-туман Халқ қабулхоналари мудирларига хизмат автомашиналари калитларини топширди

0

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш юзасидан туман-шаҳар Халқ қабулхо­на­ларига маҳаллий бюд­жет маб­лағлари ҳисоби­дан  10 та «Cobalt» русумли енгил авто­транспорт воситаси тақдим этилди.

Вилоят Халқ қабулхонасида автоуловлар калитларини тантанали топшириш маросими ўтказилиб, унда вилоят ҳокими Қобул Турсунов иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар Халқ қабулхоналари юртимизда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда самарали тизимга айланганини эътироф этди. Хусусан, ўтган 2018 йилда вилояти­миздаги Халқ қабулхоналари­да жисмоний ва юридик шахс­лардан 15,5 мингдан ортиқ ариза қабул қилиниб, улардан қарийб 12 мингтаси ижобий ҳал этилгани алоҳида таъкидланди.

машина

Қайд этиш керак, юқоридаги фармонда Халқ қа­булхоналарига сектор­лар, дав­лат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммо­ларни аниқлаш, ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш ва­зифалари юклатилган. Бундан ташқари, ҳу­дуд­ларда жисмоний ва юри­дик шахсларнинг мурожаатла­ри билан ишлаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизи­мини юритиш, назорат қи­лиш, оммавий ахборот восита­лари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳам белгиланган.