Bosh sahifa Jamiyat Вилоят ҳокими яқиндагина мобиль алоқаси ўрнатилган овулда сайёр қабул ...

Вилоят ҳокими яқиндагина мобиль алоқаси ўрнатилган овулда сайёр қабул ўтказди

0

Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов “Узунқудуқ” овул фуқаролар йиғини Базаубай овулида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокими С.Хамроев, корхона-ташкилотлар, банк-молия муассасалари бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ҳудуддни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “Узунқудуқ” овулида амалга оширилаётган бунёдкорликлар хусусида маълумотлар берилди.

Ҳозирда аҳолини қийнаётган муаммолар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокамалар майдонида бўлди.

– Яқинда овулда мобиль алоқаси ўрнатилди, бундан ҳаммамиз хурсандмиз.  Узоқ ва яқиндаги қариндошлар билан интернет орқали хабарлашиб турибмиз, пенсия пулларимизни ўз вақтида олаяпмиз, ­­- деди Сапарбай ота Утегенов миннатдорчилик билдирар экан.

Шу куни овулнинг ногиронлиги бор фуқароларидан Қуан Адинаев ва Тоймирза Қожановларга  озиқ-овқат маҳсулотлари, Айсулу Толеповага эса ногиронлик аравачаси берилди. Шунингдек, “Узунқудуқ” овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳолидан ҳам хабар олиниб, совғалар тақдим қилинди.

Сайёр қабул иштирокчилари  1-сонли “Каптарча” МТМнинг “Бузаубай” овул филиалига  ҳам ташриф буюриб, эртамиз эгалари  жажжиларнинг таълим-тарбия жараёни билан танишдилар. Улар томонидан ким ўзарга айтилаётган шеърларда Ватан, истиқлол, бахтли болалик тараннум этилди.

photo_2019-02-08_17-05-42

Дарҳақиқат, бу каби сайёр қабулларда аҳоли билан очиқ мулоқотга киришиш жараёнида  уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.