Bosh sahifa Viloyat Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи — 4-сектор раҳбарига йил бошидан буён томдиликлардан 500...

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи — 4-сектор раҳбарига йил бошидан буён томдиликлардан 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

0

Навоий вилоятининг Томди тумани 4-сектор – вилоят солиқ бошқармаси раҳбари ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудда юзага келаётган муаммоларга ижобий ечим топишда сектор фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Бисенбай Байишевни ўз турар жойини давлат рўйхатидан ўтказиб, кадастр ҳужжатларини олишида қўли калталик қилди. “Ақтов” овул фуқаролар йиғинида яшовчи ёлғиз кекса отахонга сектор томонидан моддий ёрдам ажратилди. Шу тариқа яна бир фуқаронинг мушкули осон бўлди.

– Таъмирталаб аҳволдаги эски билим юрти биносида яшаб, фарзанд ўстириб, улғайтирдик, – дейди “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Бекет Кушербаев. – Ушбу турар жойни ҳужжатлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, баракат топсин, сектор мутасаддилари қисқа муддатда бу масалани ижобий ҳал этди.

Секторга келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 4 та масала олиб қўйилган ноқонуний товар-моддий бойликларини қайтариб бериш ёки қўлланилган жарималарни бекор қилиш юзасидан, яна 33 таси солиқ тўловларидан озод қилиш ва солиқ имтиёзлари бўйича билдирилган. 61 та мурожаат юзасидан солиқ қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берилган бўлса, 441 та мурожаат  бошқа масалаларга тегишли.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси катта инспектори.