Bosh sahifa Jamiyat Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи уч эгизакни дунёга келтирган онага моддий ёрдам кўрсатди

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи уч эгизакни дунёга келтирган онага моддий ёрдам кўрсатди

0

Томди ва Учқудуқ туманлари тўртинчи сектор – Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоровга бириктирилган ҳудудлар саналади. Ўтган ҳафта бошқарма бошлиғи мазкур туманларда бўлиб, сайёр қабуллар ўтказди.

Учқудуқ туманидаги учрашувда 121 нафар иштирокчидан 50 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, ҳар бир масала ижроси тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

photo_2019-05-16_09-03-59

Қизиқ жиҳат шундаки, айни “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида “Айтим” МФЙда яшовчи Ибрагимовлар хонадонида уч эгизак дунёга келди. Уларга Имона, Ирода, Шукрона исмлари берилиб, 4-сектор раҳбари томонидан оилага моддий ёрдам сифатида 500 минг сўмлик гигиеник воситалар ва озиқ-овқатлар олиб берилди. “Элга эл қўшилса — давлат”, дейдилар. Шундай улуғ кунларда туғилган жажжилар келажакда элнинг имони бўлиб, унинг иродасини ифода этиши аниқ. Шукрона келтириб, дориломон кунларда элнинг эрка фарзандлари  бўлишлари ҳам бегумон.

– Савдо дўкони қуриб, ишга туширганман. Уни туман кадастр бўлимидан ҳужжатлаштиришим керак. Аммо, йўл-йўриқни билмаганим учунми, оворагарчиликлар бор эди. Бугун қилган мурожаатимдан сўнг ёрдам беришларига ишончим ошди, сабаби, тегишли ташкилот ходимлари керакли топшириқни олишди, бунинг учун сектор раҳбарларидан миннатдорман, — дейди “Алтинтау” ОФЙ фуқароси Н.Шодиев.

Томди туманидаги мулоқотга келган 70 нафардан ортиқ фуқаролардан 13 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг катта қисми ишсизлик, турмушдаги турли ҳолатларда ёрдам бериш, тадбиркорликни бошлаш учун кредит ажратиш, мактабгача таълим муассасаси қуришни сўраб қилинган илтимослар. Юртдошлар тақдирига бефарқ бўлмаслик  ўзбек миллатининг табиатига сингиб кетган. Шу боис бўлса керак, мурожаатларнинг аксариятида халқ учун қайишиш ҳисси устун. Сўнгги манзил – қабристонни оёқости қилмаслик учун атрофини ўраш сингари савобли ишлар ҳам масъуллардан сўралган.

photo_2019-05-16_09-04-51

– Охиратинг обод бўлсин, деган ҳикмат бекорга айтилмаган, — дейди “Роҳат” массивида истиқомат қилувчи А.Аҳмедов. Муборак рамазон ойида шундай қутлуғ ишга қўл урганлар албатта юзи ёруғ, иқболи баланд бўлади. Зеро, барчамизнинг борар жойимиз, сўнгги манзил обод бўлса, ўтганлар руҳи шод бўлади.

Излаган имкон топар. Аминмизки, халқнинг иродаси албатта бажарилади. Чунки, табаррук заминда азиздир инсон.

Ж.УМИРЗОҚОВ, ДСБ ходими.