Bosh sahifa Sektorlar Вилоят солиқ бошқармасида Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб адабий кеча ўтказилди

Вилоят солиқ бошқармасида Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб адабий кеча ўтказилди

0

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Қурбонов очиб, мавзу ҳақида ўз фикирларини билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Ё. Умаров сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва Фаолияти, у кишининг Навоий вилоятига ташрифлари чоғидаги жараёнлар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир меҳмонидан жавоблар олишди. Якунда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Мустақиллик меъмори” номли видеофильм намойиш этилди.

Бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими.