Bosh sahifa Yangiliklar Вилоят ветеринария бошқармасига бошлиқ тайинланди

Вилоят ветеринария бошқармасига бошлиқ тайинланди

0

2 июль куни вилоят ветеринария бошқармасида  вилоят ҳокими ўринбосари С.Истамов раислигида вилоят ветеринария хизматига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши аҳволи таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларнинг  юқумли ва юқумсиз касалликлари профилактикаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, вилоят ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш ва бошқа долзарб вазифалар юзасидан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, бу борада  иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.  Вилоят ҳокимлиги тавсияси ҳамда республика Давлат ветеринария қўмитасининг буйруғига асосан  Джураев Икром Хайитович бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Бошқарма ахборот хизмати.