Bosh sahifa Jamiyat ИИБ бошлиғи ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ота-оналарини рағбатлантирди

ИИБ бошлиғи ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ота-оналарини рағбатлантирди

0

Навоий вилояти ИИБ  бошлиғи полковник Р.Турсунов ёнғин хавфсизлиги ходимлари  ҳамда  уларнинг ота-оналари ва оила  аъзолари   билан учрашди.

IMG_2884

Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида ўтказилган юзма-юз  мулоқот  жараёнида  вилоят  ҳудудида  ёнғин  хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар  ва  уларнинг мол-мулкини  ёнғин  офатларидан  ҳимоя  қилишда соҳа  ходимлари  олдида  турган  долзарб  вазифалар  билан  бир  қаторда тизимда  ўтказилган  ислоҳотлар  ҳақида  сўз  борди. Очиқ  ва  самимий  руҳда  ўтган  учрашув  жараёнида ёнғин  хавфсизлигини  таъминлаш,  одамларни  ёнғиндан  қутқариш  энг  хайрли,  эзгу  иш  эканлиги,  бу   масъулиятли  вазифа  инсондан  жасорат  ва  фидойилик  талаб  этиши  алоҳида  таъкидланди.

Тадбир  якунида вилоят  бошқарма бошлиғи ўз  касбига  садоқат  билан  хизмат  қилаётган  бир  гуруҳ   фидойи  ходимлар  номини   эътироф этиб,  уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик  билдирди  ҳамда тантанали  руҳда  совға-саломлар  топширди.

IMG_2923

Тадбир концерд дастурига уланиб, янада файзли ўтди.