Bosh sahifa Jamiyat Вилоятимизда хорижга чиқаётганлар учун арзонлаштирилган чипта тарқатувчи махсус касса ташкил этилган

Вилоятимизда хорижга чиқаётганлар учун арзонлаштирилган чипта тарқатувчи махсус касса ташкил этилган

0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси вақтинчалик республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ҳамда умумий вагонларга темир йўл чипталари, шунингдек иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этиб, харажатларни қисман қоплаш учун йилида бир маротаба 300 минг сўм миқдорида беғараз тўлов беришни йўлга қўйди.

Ҳозирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар чипта харид қилгач, махсус кассаларда юртимизда фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари ходимлари полисларни расмийлаштиради.

Худди шундай кассалар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб вилоятимизда ҳам иш бошлади. Фуқароларимиз махсус кассаларга Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 43-А уй манзили (вилоят бандлик бош бошқармаси биноси) бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят минтақавий филиали.