Bosh sahifa Yangiliklar Вилоятимизда илк бор кардиостимулятор имплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Вилоятимизда илк бор кардиостимулятор имплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилди

0

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиология бўлимида электрокардиостимулятор ўрнатиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Уни Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган “Миллий тиббиёт тадқиқот маркази”нинг икки нафар малакали шифокорлари Акмал Якубов ва Рамеш Хамраев олиб борди.

Тренинг давомида турли хил аритмияга эга 10 нафар беморлар кўрикдан ўтказилди. Энг муҳими, Навоий вилояти тарихида илк бор 3 даражали АВ блокадага эга 82 ёшли беморда бир камерали доимий кардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Кардиостимулятор имплантацияда юрак урушини нормаллаштириш учун ушбу органнинг тегишли камерасига махсус тиббий ускуна жойлаштирилади.