Bosh sahifa Yangiliklar Вилоятимиздаги энг намунали китоб дўкони аниқланди

Вилоятимиздаги энг намунали китоб дўкони аниқланди

0

Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Энг намунали китоб дўкони” танлови ўтказилди.

Турли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда маърифат масканларининг замонавий дизайни, китоб фонди ва адабиётлар тури, доимий харидорлар учун имтиёзлар, кўчма китоб савдоларини ташкил этиш, кўриш нуқсони бор китобхонларга аудиокитобларнинг мавжудлиги каби кўплаб жиҳатларига эътибор қаратилди.

Натижаларга кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимига қарашли Алишер Навоий номидаги “Китоб олами” маърифий мажмуаси 1-ўринга муносиб кўрилди. “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти тасарруфидаги “Китоб олами” мажмуаси 2-, “Тошкент ёшлар матбуоти” масъулияти чекланган жамияти Навоий филиали “Китоб олами” дўкони 3-ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, “Энг оммабоп китоб дўкони”, “Ёшларга ихтисослашган китоб дўкони” номинациялари бўйича ҳам иштирокчилар рағбатлантирилди.