Bosh sahifa Yangiliklar Вилоятимиздаги илк “Yoshlar mehnat guzari”да 40 нафарга яқин йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

Вилоятимиздаги илк “Yoshlar mehnat guzari”да 40 нафарга яқин йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

0

 “Yoshlar — kelajagimiz” давлат дастури ижроси юзасидан Кармана тумани “Шибзон” маҳалласида фойдаланишга топширилган “Yoshlar mehnat guzari”да 36 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

Мажмуа 2 қаватдан иборат бўлиб, унда аёллар ва эркаклар гўзаллик салони, шунингдек тикув цехи ва озиқ-овқат дўкони ўрин олган.

– Биномизнинг қурилиш ва жиҳозлаш ишларига жами 2 миллиард сўм маблағ ажратилди, – дейди “Кармана Элдорадо” хусусий корхонаси раҳбари Э. Мансуров.  – Бугун тикувхонада ёшлар ва катталар учун мўлжалланган кийимлар тайёрланмода. Бу ғоям орқали ҳудуддаги кўплаб ёшларнинг муаммоси ҳал бўлаётганидан хурсандман. Келажакда тижорат банкларидан кредит олиб, фаолиятимни кенгайтиришни, шунингдек, қўшимча 50 нафардан ортиқ ишчи ўрни яратишни ният қилганман.

— Коллежни тугатганимга беш йил бўлди, — дейди З. Нарзиева. — Шунча вақтдан буён ишсиз эдим. — Қишлоғимизда  тикув цехи очилгани биз учун катта имкониятдир. Яқинларим ҳам бундан хурсанд.

Карманада яна 7 та ана шундай мажмуа барпо этилиши режалаштирилган.

Зебо Қутлиева.