Bosh sahifa Jamiyat Воҳамиз ҳунармандчилиги ривожи: 220 та лойиҳа самарасида 460 дан зиёд иш ўрни...

Воҳамиз ҳунармандчилиги ривожи: 220 та лойиҳа самарасида 460 дан зиёд иш ўрни яратилади

0

Вилоятимизда ҳу­нармандчи­ликни ривожланти­риш борасида  қиймати 7 мил­­лиард сўмга яқин 220 ло­йиҳа амалга оши­рилмоқда.

Давла­тимиз раҳбари­нинг 2017 йил 17 ноябр­даги «Ҳунар­манд­­чи­лик­ни янада ривожлан­тириш ва ҳунарманд­лар­ни ҳар томонлама қўл­лаб-қув­ватлаш чора-тадбир­лари тўғри­си­да»ги фар­мони асосида олиб борилаётган ишлар самарасида йил якунига қадар 460 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Пойафзал, теридан турли буюмлар ишлаб чиқариш, тикувчилик, темир­чи­лик, новдадан ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа йўалишларда лойиҳа ташаббускорларига бугунга қадар 5 миллиард сўмдан зиёд банк кредитлари ажратилди.

Таъкидлаб ўтиш керак,  айни пайтда «Ҳунарманд» уюшмаси ви­лоят бошқармаси минг нафардан ортиқ аъзога эга бўлиб, улар 30 та йўналишда иш олиб бормоқда. Соҳага қаратилган эътибор мазкур йўналишнинг тараққий этишига хизмат қилмоқда.