Bosh sahifa Jamiyat Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳнамолигида ёшлар, айниқса, вояга етмаганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Конституциямизда ҳам вояга етмаганлаар яъни болалар ҳуқуқларига алоҳида урғу берилган. Жумладан 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгиланган.  

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Меҳнат кодекслари ҳамда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонуни ҳужжатларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўплаб нормалар мавжуд. Анйиқса вояга етмаганларга нисбатан содир этиладиган ҳар қандай жиноят учун жазолар кучайтирилган. Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, соғлигига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари учун ҳам қонун ҳужжатларида тегишли жавобгарликлар кўзда тутилган. Давлат эса вояга етмаганлар, яъни етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш ишларини ўз зиммасига олган.

Шу ўринда, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни судда кўришда, вояга етмаганнинг қонуний вакили, яъни ота-онаси қатнашиши шартлиги, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоячи иштирокини таъминланиши мажбурлиги, сўроқ қилишда педагог ёки психолог иштироки таъминланиши, вояга етмаганларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳолатларда маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ёпиқ суд мажлисида кўрилиши белгиланган. Бу эса вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоялашга ҳизмат қилади. 

Ж.МАВЛОНОВЖиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси