Bosh sahifa Loyihalar www.navoitoday.uz сайти сектор раҳбарларини ҳамкорликка чорлайди

www.navoitoday.uz сайти сектор раҳбарларини ҳамкорликка чорлайди

0

www.navoitoday.uz cайти тез орада ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтиши кутилмоқда. Сайт мақсадларидан бири вилоятимиздаги 44 та сектор фаолиятини кунма-кун ёритиб боришдан иборат.

Шунингдек, секторлар ҳамкорлигида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида қуйидаги лойиҳалар ташкил этилиши режалаштирилган

  • “Навоий паррандачилик мактаби” – ҳар бир ҳудуддан илғор 10 та тажриба ҳақида 100 бетли китоб. (Аҳолига бепул тарқатилади)
  • “Навоий иссиқхоначилик мактаби” – ҳар бир ҳудуддан илғор 10 та тажриба ҳақида 100 бетли китоб. (Аҳолига бепул тарқатилади)
  • “Навоий лимончилик мактаби” – ҳар бир ҳудуддан илғор 10 та тажриба ҳақида 100 бетли китоб. (Аҳолига бепул тарқатилади)

Шунингдек, бугунги кунда Навоийда даромадли бўлган бошқа соҳалар хусусида ҳам китоб тайёрлаш мумкин.

  • “Томорқасидан энг кўп даромад олган хонадон” танловини ўтказиш.

Аҳолининг ушбу йўналишлардаги кўникмаларини шакллантириш мақсадида юқоридаги соҳаларда иш бошламоқчи бўлган кишиларни тўпланиб, уларга илғор тажриба эгалари иштирокида мастер класслар ташкил этиб берилади. Бевосита тадбиркорликка қизиқувчилар парранда етиштирилаётган ёки лимон парваришланаётган хонадонларга олиб бориб кўрсатилади.

Умуман олганда вилоятимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ўз хонадони негизида фаолият юритиб, катта даромад олаётган тадбиркорлар тажрибасини оммалаштиришнинг аҳамияти катта. Бу тарғиботнинг энг самарали усули саналади.

 Ҳамкорлик шартлари юзасидан қуйидаги рақамларга телефон қилишингиз мумкин:

224-04-80.

93) 436-76-40. (Сайт муҳаррири Озод МУСТАФОЕВ).