Bosh sahifa E'tirof XVIII ёзги Осиё ўйинларида 3 нафар вилоятдошимиз иштирок этмоқда

XVIII ёзги Осиё ўйинларида 3 нафар вилоятдошимиз иштирок этмоқда

0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 30 та спорт тури бўйича юртимизнинг 233 нафар спортчидан иборат делегациси  иштирок этаяпти.

Улар орасида 3 нафар навоийлик спортчи ҳам бор. Хусусан, Хуршиджон Турсунов сузиш, Дилдора Раҳматова бадиий гимнастика ҳамда Алёна Ҳакимова триатлон спорт турларидаги баҳсларда қатнашмоқда.

Учала спортчи ҳам Навоий шаҳридаги  “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби шуғулланувчиларидир.

Осиё ўйинлари 2 сентябргача давом этади.