Bosh sahifa Yangiliklar “XXI аср аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

“XXI аср аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” шиори остида ўтказилган беллашувда 7 нафар хотин-қиз қатнашди.

Низомга кўра, иштирокчилар “Партия – менинг тақдиримда”, “Агар мен депутат бўлсам…”, “Лойиҳалар танлови” шартлари бўйича ўз билим ва интеллектуал салоҳиятларини синовдан ўтказишди. Улар ўз ҳудудида партия сафига янги аъзоларни жалб этиш, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга йўналтирилган лойиҳалардаги иштироки ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ваколатларидан самарали фойдаланиш, фуқаролар мурожаатини ҳал этиш, жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиш юзасидан тайёрланган тақдимотини намойиш қилдилар.

Танловда Зарафшон шаҳри вакили Дилнавоз Носирова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Хуршида НАРЗИЕВА