Bosh sahifa Jamiyat ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР

0

Бугун муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни. Аввало, бу улуғ кун барчангизга муборак бўлсин!

Бу ой қилинган яхши ниятлар ижобат бўладиган, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари янада мустаҳкамланадиган ойдир.

Эътироф этиш жоизки, миллий ва диний қадриятларимизни улуғлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик туйғуларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Зеро, азалдан ўзбек миллати хайр-саховат ва эзгу ишларга камарбаста бўлган, бу йўлда бир-бирини қўллаб-қувватлаган халқдир. Ҳар йили бу каби олижаноб туйғулар Рамазон ойида икки карра юксалади. 

Қалбаларга ёруғлик олиб кириб, эзгулик нурлари билан нурафшон этадиган бу табаррук ой барчамиз учун муқаддас ва азиздир. Бу ойда инсон қалбан бир-бирига янада яқин бўлади, ёмонлик устидан яхшилик ғалаба қозонади.

Хабарларингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди.

Бу ташаббус Рамазон ойида юртдошларимизнинг ўзаро хайр-саховатини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда, албатта.

Аслида ҳам, мамлакатимизда ҳар йили Рамазон ойида имконияти бор юртдошларимиз юзлаб одамларга ифторлик қилиб бериши, уларга эҳсон улашиши анъанага айланган. Карантин муносабати билан бу йил ушбу мезон ўзгармоқда, тўғрироғи бошқача кўриниш олмоқда. Бугунги синовли кунлар ўзимизни кўрсатадиган, она Юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизни намоён этадиган даврдир. Камбағалликни йўқотиш, муҳтож ва эҳтиёжманд оилалаларни ҳолидан хабар олиш “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг бош ғояси ҳисобланади.

Шу боис, ўзимизнинг саховатимизни намоён этиб, кўмакка муҳтож қўни-қўшнимиз, яқинларимизга ёрдам қўлини чўзсак, ҳақиқий инсонпарварлик туйғуларини намоён этган бўламиз.

Зеро, улуғ бобокалонимиз, буюк мутафаккир Алишер Навоий таъкидлаганларидек: “Саховатли инсон бошига жаннат дарахтлари соя солади”. Қолаверса, “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”.

Сизларни ҳам ушбу тагшаббусда фаол қатнашиб, Президентимизга қанот бўлишга чорлайман.

 Биз навоийликлар ўзимизнинг жонкуярлигимиз, оқибатлилигимиз билан “Юртимизга елкадош, халқимизга мададкор бўлайлик!”.

Шоҳрух ШАРОПОВ, Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати.