Bosh sahifa Jamiyat ЯКУНЛАНАЁТГАН 2019 ЙИЛ УЧҚУДУҚЛИКЛАР ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ ИЗ ҚОЛДИРДИ?

ЯКУНЛАНАЁТГАН 2019 ЙИЛ УЧҚУДУҚЛИКЛАР ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ ИЗ ҚОЛДИРДИ?

0
 *Рамзий “Учқудуқ” майдонида 35 метр баландликда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ўрнатилди.

*“Тоғ” кўчасида “GREEN HOUSE HOSTEL” оилавий меҳмон уйи фойдаланишга топширилди.

* “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими раҳбари Зебинисо Шарипова – “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танловида “Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

*Тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактаби директори адиба Рўзиева муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

*Шимолий кон бошқармаси ахборот-коммуникация технологиялари маркази муҳандиси Халтуринский Александр Анатольевич “Жасорат” медали билан тақдирланди.

*ВМ нинг “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида туман марказида 15 ўринга мўлжалланган “Нурафшон” оилавий МТМ ўз ишини бошлади.

IMG 0096

*“Joy of babies” номли 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти Инвестиция дастури асосида 4 млрд. сўмга яқин маблағ сарфланиб янгидан қурилиб  фойдаланишга топширилди.

*ВМнинг “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кокпатас” ОФЙда “Қаншайым” оилавий МТМ фаолияти йўлга қўйилди.

*9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Гулперизат Қонарбаева фанлар олимпиадасининг республика босқичида қозоқ тили ва адабиёти фанидан фахрли 3-ўринни эгаллаб, Тошкент давлат педагогика  университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

*Энг улуғ, энг азиз байрам мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан туман марказида Навоий КМК нинг 12 млрд. 800 млн. сўм маблағи эвазига  “Олтин кўл” сунъий дам олиш ҳавзаси барпо этилиб, учқудуқликлар ихтириёга топширилди.

* “Равшан-Гулшан равнақи” МЧЖ томонидан 25 ўринли янги “OAZIS palace”  оилавий меҳмонхона уйи фойдаланишга берилди.

*“Йўлчилар” ОФЙда “Мега — агро компания” ФХ томонидан “Оқ сарой” тўйхонаси янгидан барпо этилди.

*Учқудуқ туман Давлат хизматлари марказининг барча қулайликларга эга биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

*“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Мингбулоқ”, “Йўлчилар”, “Шалхар”  ОФЙ лари ҳар бирида ўнлаб ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ва қайта реконструкция ишлари олиб борилди. Бу мақсадларга жами 35 млрд. 172млн. 580 минг сўм маблағ сарфланди.

* Мамлакатимизда кенг нишонланган тиббиёт ходимлари байрами арафасида туман “Қизил ярим ой” жамияти ижрочи директори Бактигул Отепова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

*Туманда “Болажон”, “Учқудуқ келажаклари”  номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди.

*Тадбиркор Шоира опа Ёдгорова томонидан “МЕҲРЖОН” оилавий меҳмон уйи 1 млрд. сўм маблағ эвазига барпо этилди.

* Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида  Кокпатас ва Даугизтау олтин конлари маъданларини қайта ишлаш технологиясини янада такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа “Ўзгеорангметлити” институти ҳамда Германиянинг “Инжиниринг Доберсек” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилди.  Лойиҳа 114 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган мажмуада 150 та иш ўрни яратилди.

*Навоий КМК томонидан “Йўлчилар” овулида  11-сонли “КЕЛАЖАК ЮЛДУЗЛАРИ” МТТ янгидан қурилиб, болажонлар ихтиёрига берилди.

*Тадбиркор Мунаввар Қорабоева 150 ўринга мўлжалланган “ПОРЛОҚ ЮЛДУЗЧАЛАР”  номли мактабгача таълим муассасасига асос солди.

*Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида 500 ўринга мўлжалланган ошхона фойдаланишга берилди. Икки қаватли мазкур ошхонада ишчи-ходимларнинг овқатланиши  учун барча қулайликлар яратилган. Бино қурилишига 6, 5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Мулдир БУРКИТБАЕВА тайёрлади