Bosh sahifa Yangiliklar “Янги авлод” карманаликларни хушнуд этди

“Янги авлод” карманаликларни хушнуд этди

0

Кармана туманидаги “Мир Саид Баҳром” маҳалласида “Янги авлод” кўнгилочар боғи фойдаланишга топширилди.

Боғнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қобул Турсунов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини замонавий ва янги истироҳат маскани билан самимий қутлади.

“Naveko” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3,5 миллиард сўм эвазига аҳолининг сермазмун ва мароқли дам олиши, болаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишини таъминлаш мақсадида бунёд этилган ушбу масканда 15 та аттракциондан ташқари шинамгина кафе, ёш истеъдод эгалари учун амфитеатр, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари тафтини босувчи, сайилгоҳга кўрк бағишлаб турган фаввора ўрин олган.

— Авваллари болалар билан мароқли ҳордиқ чиқариш учун туманимизда кўнгилочар боғи мавжуд эмас эди, — дейди “Арабхона” маҳалласидан тантанали маросимга келган Ш.Саидова. – Ушбу боғ замонавий аттракционлари билан фарзандларимга жуда маъқул бўлди. Ёзги таътил бошланиши билан ишга тушган бу кўркам маскан фарзандларимизга муносиб туҳфа бўлган ушбу масканда дам олиш, овқатланиш учун ҳам шароитларнинг яратилганлиги болалар ва ота-оналар учун яна бир қулайликдир.