Bosh sahifa Jamiyat Янги бинода хизматлар сифати ҳам янгича

Янги бинода хизматлар сифати ҳам янгича

0

Инсонда таққослаш имконияти доимо мавжуд. Масалан Давлат хизматлари Агентлиги ҳузуридаги марказлар мисолида олсак. Кечагина тор ва аҳолига давлат хизмати кўрсатиш ноқулай бўлган  хоналар ўрнини бугун бутунлай замонавий барча қулайликларга эга бинолар эгаллаяпти. Бежирим йўлак плиталари билан безатилган атрофи ланшафт дизайнда ободонлаштирилган манзилда Навоий вилояти Қизилтепа тумани давлат хизматлари маркази иш бошлади. Бино тамоман янгидан қурилди. Маҳаллий инвестор марказ қурилишнинг ноанъанавий йўлини танлади. Турар жой биносининг биринчи қаватига давлат хизматлари марказини қурди. Бино тақдимотида вилоят ва туман фаоллари, жамоатчилик ва ОАВ воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Давлат хизматлари Агентлиги, вилоят раҳбарлари тизимнинг одамлар ҳаётидаги ўрни хусусида фикр билдирдилар. Анъанага мувофиқ  тадбир иштирокчилар марказ имкониятлари билан танишдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, марказ ичкарисидаги интерьер ечими хизмат олувчиларга яхши кайфият бағишлайди. Ходимлар бир вактнинг ўзида 22 та хизмат кўрсатиш ойнасида мурожаат қабул қиладилар. Реепшн, аҳолига давлат хизматини олиш учун электрон навбат йўлга қўйилган. Навбат рўйхатини намойиш этадиган 7 та монитор ишлаб турибди. Ота-оналар давлат хизматини олгунча фарзандларини болалар майдончасида бехавотир қолдира оладилар. Шунингдек, бинода фуқаролар учун кутиш зали, кафетерий, вақтни бесамар ўтказмаслик мақсадида мутоала учун китоб жавони ҳам ташкил этилган. Марказнинг ўзида хизматларга тўловлар қилиш учун банк кассаси ишлаб турибди. Хуллас, яна бир давлат хизмати маркази халқ ихтиёрида.

Қизилтепа туманида 152 мингдан ортиқ аҳоли мавжуд. Айни марказ  фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжини оқлаши бор гап. Маълумот ўрнида айтсак, 2019 йилда туман давлат хизматлари марказига 60 мингга яқин фуқаро давлат хизматига эҳтиёж сезган бўлса, 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказилган. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида эса аҳолига хизмат кўрсатиш сони 27 мингтадан ортди, 1000 га яқин тадбиркорлар янги бизнес объектини очди.  Памандемия даври бўлишига қарамай айни кунда ҳам 150-200 нафарга яқин фуқаро марказ хизматидан фойдаланади. IMG_20201014_113807_570 IMG_20201014_113811_257

Марказ биносида халқ, бош вазир қабулхоналари, адлия, савдо саноат паластаси ва бир қатор ташкилотлар ҳам иш бошлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Қизилтепада пандемия шароитида ҳам тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2 ҳиссага кўпайган. Туризм, уй меҳмонахоналари, тиббиёт, оилавий корхоналарда тадбиркорликни йўлга қўйганлар бунга мисол. Хуллас, қизилтепаликлар энди давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказининг янги биносига боришади. 

Шу ўринда қурилишлар борасида шуни таъкидлаш жоизки, икки йил давомида вилоятнинг 7 та туманида давлат хизматлари марказлари янги биноларда иш бошлади. 2020 йилда яна Зарафшон шаҳар, Томди,  Кармана туманларида марказларнинг янги бинолари ишга тушади. Умуман ДХА Навоий вилояти бошқармаси ҳар бир марказ қурилишида замонавий дизайн ва кератив ёндошувлар асосида уни халққа тақдим этиш учун доимо изланади. Буни  аҳоли ихтиёрига топширилаётган марказлар мисолида кўриш мумкин.

Фаррух Рўзиев, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи.