Bosh sahifa Yangiliklar ЯНГИ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

ЯНГИ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

0

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр-энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 13 сентябридан “Toshelectroapparat” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Бугунги кунга қадар Навоий ва Зарафшон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларига 24316 дона замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 78-150-75-64, 71-233-01-28 телефон рақамлари ёки  “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” телеграм канали орқали (админ билан алоқа — @HET_admin) ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати.